ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ФОНИДАГИ ВЕНТРАЛ ЧУРРАЛАР: ҚОРИН ДЕВОРИ ТЎҚИМАСИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ВА ЖАРРОҲЛИК НАТИЖАЛАРИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР

Authors

  • Худойқулов Мақсуд Муродулло ўғли Тошкент давлат тиббиёт университети, Тошкент, Ўзбекистон

Keywords:

вентрал чурра, қандли диабет, коллаген, HbA1c, семизлик, герниопластика, тўқима мустаҳкамлиги.

Abstract

Аннотация. Қандли диабет (ҚД) вентрал чурраларни жарроҳлик йўли билан даволашда яра асоратлари ва рецидивлар хавфини оширувчи асосий метаболик омиллардан бири ҳисобланади. Мақолада ҚД фонида қорин девори бириктирувчи тўқимасида юзага келадиган ўзгаришлар, гипергликемия, семизлик ва чурра дарвозаси ўлчамининг герниопластика натижаларига таъсири бўйича халқаро клиник тавсиялар, мета-таҳлиллар, рандомизацияланган ва когорт тадқиқотлар маълумотлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижасида тўқима мустаҳкамлигини белгиловчи бешта асосий омил – мушак қалинлиги, апоневроз ҳолати, гликемик назорат (HbA1c), тана вазни индекси ва чурра дарвозаси кенглиги ажратилди. Мавжуд хавф шкалалари (VHWG, модификацияланган VHWG) ҚДни фақат бинар белги сифатида ҳисобга олиши ва тўқиманинг маҳаллий ҳолатини баҳоламаслиги кўрсатилди. Ушбу омилларни ягона миқдорий кўрсаткичга бирлаштирувчи интеграл индекс яратиш зарурати асослаб берилди.

Downloads

Published

2026-10-08

How to Cite

Худойқулов Мақсуд Муродулло ўғли. (2026). ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ФОНИДАГИ ВЕНТРАЛ ЧУРРАЛАР: ҚОРИН ДЕВОРИ ТЎҚИМАСИ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ВА ЖАРРОҲЛИК НАТИЖАЛАРИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР. Boffin Academy, 2(2), 13–21. Retrieved from https://boffin.su/index.php/journal/article/view/328