ТЎҚИМА МУСТАҲКАМЛИГИ ИНДЕКСИ (ТМИ): ҚАНДЛИ ДИАБЕТЛИ БЕМОРЛАРДА ВЕНТРАЛ ЧУРРАНИ БАҲОЛАШ УЧУН БАЛЛИК ШКАЛАНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА МАТЕМАТИК АСОСЛАШ
Keywords:
вентрал чурра, қандли диабет, тўқима мустаҳкамлиги индекси, баллик шкала, HbA1c, эластография.Abstract
Аннотация. Қандли диабетли беморларда вентрал чуррани жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш учун «Тўқима мустаҳкамлиги индекси» (ТМИ) ишлаб чиқилди. Индекс бешта кўрсаткични бирлаштиради: чурра атрофидаги мушак қалинлиги, апоневроз ҳолати (УТТ-эластография), гликирланган гемоглобин (HbA1c), тана вазни индекси (ТВИ) ва EHS бўйича чурра дарвозаси кенглиги. Индекс формуласи: ТМИ = (М × K1) + (А × K2) − (Г × K3) − (Т × K4) − (W × K5). Шкаланинг хусусиятларини аниқлаш учун барча мумкин бўлган 243 та балл комбинацияси тўлиқ санаб чиқилди. ТМИ − 4 дан +6 гача қиймат олади (ўртача 1,0 ± 1,83); комбинацияларнинг 79,0% паст (≤2), 18,5% ўрта (3–4) ва атиги 2,5% юқори (5–6) тоифага тушади. Икки модификацияланувчи омил (HbA1c ва ТВИ) тўлиқ оптималлаштирилганда паст ТМИли комбинацияларнинг 53,1% и юқорироқ тоифага ўтади. ТМИ операциядан олдинги оптималлаштириш ва жарроҳлик усулини танлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Downloads
Published
How to Cite
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.

