Болаларда пневмониядан кейинги реабилитацияда интеллектуал мобил платформа ва сенсор технологиялар асосида индивидуал ёндашув
Abstract
Аннотация: Пневмония болалар орасида кенг тарқалган ва жиддий асоратларга олиб келиши мумкин бўлган инфекцион-яллиғланишли касаллик ҳисобланади. Бизнинг тадқиқот мақсадимиз – пневмониядан кейинги реабилитацияда интеллектуал мобил платформалар ва сенсор технологиялар орқали индивидуал терапиянинг самарадорлигини баҳолаш.
2023 йил январидан 2025 йил декабригача Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар шифохонасида 120 болалар ўрганилди. Лаборатор таҳлиллар орасида экспресс-тестлар витамин D даражаси, урта қулоқ ва носоглоткада патоген микробларни аниқлаш киритилди. Реабилитация жараёнида болалар IV гуруҳга бўлинди: стандарт терапия, D витамини қўшилган терапия, ВЛОК ва уларнинг комбинациялари. Сенсор технологиялар нафас олиш, юрак уриши ва жисмоний фаолликни мониторинг қилиш имконини берди, мобил платформа орқали шифокор ва ота-оналар боланинг ҳолатини реал вақтда кузатди.
Downloads
Published
How to Cite
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.

